Жорий йилнинг 24-июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар.
Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарида ҳамда “Менинг конституциям.уз” электрон платформасида эълон қилиниши белгиланди.
Шунингдек, ўтказилган умумхалқ муҳокамаси натижасига кўра, тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши маълумот учун қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуни лойиҳаси янада такомиллаштирилган тарзда ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳага асосан Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлат органлари фаолиятининг асосий вазифалари сифатида қайд этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили ҳисобланади, фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси конститусиявий ваколатларидан бирини ташкил этади. “Судлар тўғрисида”ги Қонунга кўра эса суд фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд йўли билан ҳимоя қилишга даъват этилган.
Конституциямизнинг тегишли боб ва моддаларида “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари” юзасидан қуйидагича ўзгартиришлар лойиҳаси эълон қилинган, унга кўра:
26-модда. Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча, у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминланади.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак. Қонунни қўллаш жараёнида юзага келадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ҳеч бир шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.
Ҳеч бир шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.
Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиниши ва уларнинг шахсий қадр-қиммати ҳурмат қилиниши керак.
Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги керак;
Қуйидаги мазмундаги 261 ва 262-моддалар билан тўлдирилсин:
261-модда. Ҳар бир шахс адвокат ёрдамидан ўз танловига кўра ҳамда жиноят процессининг ҳар қандай босқичида фойдаланиш, шахс ушлаб турилганида эса унинг ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи амалда чекланган пайтдан эътиборан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи айбловнинг моҳияти ва асослари тўғрисида хабардор қилиниш, ўзига қарши кўрсатма берган гувоҳлар билан юзлаштирилиш, ўз фойдасига кўрсатма бераётган гувоҳларнинг чақиртирилиши ҳуқуқига эга.
Қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳуқуқбузарликлардан ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга одил судловдан фойдалана олишини ва етказилган зарар компенсация қилинишини таъминлайди.
Ҳар бир шахс давлат органларининг ёки улар мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини давлат томонидан қопланиши ҳуқуқига эга.
262-моддаси. Ҳеч ким айни бир ҳуқуқбузарлик учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳеч бир шахс содир этилган пайтда ҳуқуқбузарлик деб топилмаган қилмиш учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Қилмиш учун жазони истисно этадиган ёки енгиллаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга.
Жавобгарликни белгилайдиган ёки оғирлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас.
Ҳеч бир инсон расмий равишда эʼлон қилинмаган қонунга асосан ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас;
27-30-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
27-модда. Ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга.
Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳар бир шахс ёзишмаларни, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали сўзлашувларни, почта-телеграф жўнатмаларини ҳамда бошқа хабарларни амалга ошириш эркинлиги ва уларнинг сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда, суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.
Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Суднинг қарорисиз уй-жойдан маҳрум этилишга йўл қўйилмайди.
Ҳеч ким шахснинг уй-жойига ёки бошқа мол-мулкига қонунда назарда тутилганидан бошқача ҳолда ва тартибда киришга, тинтув ўтказишни ёки кўздан кечиришни амалга оширишга ҳақли эмас.
28-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.
Ҳар ким республикадан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонга монеликсиз қайтиш ҳуқуқига эга.
Озодликдан маҳрум этилган барча шахсларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиниши ва уларнинг шахсий қадр-қиммати ҳурмат қилиниши керак.
Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги керак;
29-модда. Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.
Ҳар ким Интернет жаҳон ахборот тармоғига кириш ва ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳуқуқларни чеклашга фақат мавжуд конституциявий тузумни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамоат хавфсизлигини ҳамда тартибини ҳимоя қилиш, шунингдек давлат сири ёки бошқа сир деб эътироф этилган ахборот ошкор этилишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолларда, қонун билан йўл қўйилади.
30-модда. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўз ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши шарт.
Ҳар ким давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, жамоат бирлашмаларида, ташкилотларда ўзи ҳақида тўпланган маълумотлар билан танишиш ва нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, шунингдек ноқонуний йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмаган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга;
43-модда. Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир.
Давлат инсон ва фуқаронинг Конституцияда ҳамда қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлайди.
Ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
44-модда. Ҳар кимга ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар бир шахс ўзининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун ўз иши ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан оқилона муддатларда, тенглик, тортишув ва адолат принциплари асосида кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга.
Ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши учун инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро институтларга мурожаат қилишга ҳақли;
45-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
“Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёт сифатини оширишга, уларга жамият ва давлат ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг равишда иштирок этиш учун шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чоралар кўради”;
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ушбу лойиҳасидада белгиланган норма ва принциплар демократик ҳуқуқий давлат қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилиши назарда тутилмоқда. Ҳозирги кунда тайёрланаётган, қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни кўзда тутилганган – инсон манфаатларига йўналтирилгандир.
Фикримизча, эришилган бундай марралар биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадга қаратилган узоқ ва мураккаб йўлнинг бир қисми, Конституциямизда назарда тутилган ғоялар эса демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш сари тўхтовсиз ҳаракат қилишни, бунинг учун эса Асосий қомусимизда белгиланган барча эзгу ғояларни тўлақонли рўёбга чиқариш учун уни янада синчковлик билан ўрганишимиз, инсон манфаатларини таъминлаш нуқтаи назаридан қонунчилигимизни муттасил такомиллаштириб боришимиз, ҳар биримиз ўз ҳаракатларимизни қанчалик Конституция доирасида амалга ошираётганлигимизни мунтазам идрок этиб боришимиз даркор.
Хулоса сифатида таъкидлаш жоизки, инсон ҳуқуқлари ривожланиши узлуксиз давом этувчи ва такомиллашиб борувчи жараён ҳисобланади. Шунга кўра, инсон ҳуқуқларига оид норма ва қоидаларни ҳар бир шахс қалби ва онгига сингдириши, ўз фуқаролик позициясига эга бўлиши ва ўз навбатида, миллий ўзликни англашга ҳамда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти шакллантирилишига ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги
Юристлар малакасини ошириш маркази
Сурхондарё вилоят ҳудудий филиали
Бош мутахасиси
Камолиддин Хидиров
Surxondaryo viloyati yuridik texnikumi o'qishga taklif etadi