2021 йил 30 март куни соат 10:00 да Термиз шаҳридаги Санъат саройи майдонида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган Адлия сайли ўтказилди.
Ушбу сайилда :
адвокатлар, нотариуслар ва бошқа малакали ҳуқуқшунослар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди;
сайлга келган фуқаролар давлат органлари ва ташкилотларига ўз мурожаатларни амалга оширишди ;
ёшлар меҳнат ярмаркасида иштирок этишди;
ҳунармандлар томонидан ташкил этилган савдо ярмаркаларида улар томонидан қўл меҳнати билан яратилган буюмлардан харидлар қилинди;
ўқувчи-ёшлар викториналар ва савол-жавобларда иштирок этиб қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишди;
сайлга ташриф буюрган меҳмонлар турли хил ўйинлар ва санъаткорларнинг чиқишларидан баҳраманд бўлишиб, маданий ҳордиқ чиқаришди;
Сурхондарё вилояти юридик техникуми ўқувчи-ёшлари фаол иштирок этишди.
Surxondaryo viloyati yuridik texnikumi o'qishga taklif etadi