Ёшларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш,уларда Ватанга меҳр-муҳаббат туйғусини ошириш мақсадида Сурхондарё вилояти юридик техникуми томонидан 14- январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Ватан ҳимояси - энг олий бурч ва шараф" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳарбий хизматчилари,Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва тадбирда ўз чиқишлари билан иштирок этган ўқувчилар техникум маъмурияти томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Surxondaryo viloyati yuridik texnikumi o'qishga taklif etadi