Баҳор янгиланиш, яшариш фасли демакдир. Баҳорнинг илк куни ўзбек атоқли шоираси Зулфияхоним таваллуд топган кун! Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти юридик техникумида "Яна баҳор келди сизни сўроқлаб" мавзусида тадбир ташкил қилинди.Тадбир давомида техникум ўқувчи ёшлари томонидан шоиранинг ҳаёт ва ижод йўлига бағишланган саҳна кўринишлари, шеърлар,қўшиқлар ижро этилди.
Техникум АРМ раҳбари Г.Шерматова томонидан шоиранинг ижод йўли ҳақида ўқувчиларга маълумотлар тақдим этилди. Тадбир сўнгида фаол ўқувчилар техникум маъмурияти томонидан тақдирланди.
Surxondaryo viloyati yuridik texnikumi o'qishga taklif etadi