Бизга маълумки, 1989 йил 21-октабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида"ги қонуни қабул қилинди. Бу қонун ўзбек халқи миллий онгининг ривожланишида, мамлакат мустақиллигининг мустаҳкамланишида, маданий меросимизнинг тикланишида муҳим рол ўйнади. Мазкур қонун қоидалар Ўзбекистон Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилди. Конституциянинг 4-моддасига биноан Ўзбекистонда давлат тили — ўзбек тили деб белгиланди. Қорақалпоғистонда бундай мақом қорақалпоқ тилига ҳам берилди.
Ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат тили сифатида амал қилинишининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Конституциясида ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилди. Ўзбекистон Республикасида давлат тилини ўрганиш учун барча фуқароларга шарт-шароитлар яратилди ҳамда миллатлар ва элатларнинг тилларига иззат-ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва уларнинг ривожланиши таъминланди. Давлат тилини бепул ўқитиш бепул амалга оширилди (4-модда).
Давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва таълим олиш тилини, эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар (24-модда). Мамлакатда демократик, байналмилал тамойилларга риоя қилиниб, ҳар бир миллат ва элатнинг эркин ривожланиши, уларнинг тил мустақиллиги ва тенглиги таъминланган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ишлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро анжуманларда давлат тили, шунингдек қатнашчиларнинг ўзлари танлаган тиллари,давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилиши ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши,Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро анжуманларда давлат тили, қатнашчиларнинг ўзлари танлаган тиллар анжуманнинг иш тили ҳисобланиши,фуқаролик ҳолатини қайд этувчи ҳужжатлар, шахснинг ким эканлигини ва унинг ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар давлат тилида расмийлаштирилиши,Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи шахсларга давлат ташкилотлари ва муассасаларига, жамоат бирлашмаларига аризалар, таклифлар, шикоятлар билан давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқининг таъминланиши, Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эга эканлиги,телевидения ва радио эшиттиришлари давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда олиб борилиши,ноширлик фаолияти давлат тилида, эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда эса, бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши,почта-телеграф жўнатмалари давлат тилида ёки фуқароларнинг хоҳишига кўра — бошқа тилда амалга оширилиши ва бошқа соҳаларда ҳам давлат тилида иш юритиш белгиланди.
Мамлакатимизда юз бераётган реал жараёнлар ва имкониятларни ҳисобга олиб, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини узил-кесил жорий этишни босқичма-босқич амалга ошириб бориш вазифаси тил ислоҳоти билан боғлиқ масалаларга зарур тузатишлар киритиш эҳтиёжини туғдирди.
1995 йил 21-декабрда Давлат тилини изчил жорий этиш жараёнини такомиллаштириш ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига мукаммал ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 1989-йил 21-октабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Бугунги кунда президентимизнинг ташаббуслари билан давлат тили қабул қилинган сана байрам сифатида кенг миқиёсда нишонланмоқда.
Сурхондарё вилояти юридик техникуми ўқитувчиси С. Aллаёрова
Surxondaryo viloyati yuridik texnikumi o'qishga taklif etadi