Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти юридик техникумида тадбир ўтказилди

  • 05 Feb
  • 2021

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти юридик техникумида тадбир ўтказилди

Жонажон ватанимиз “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган бош тамойил асосида тараққиётнинг бутунлай янги босқичига қадам қўйиб, янги уйғониш даври- Учинчи Ренессанс пойдеворини яратаётган бугунги кунда  Алишер Навоийнинг безавол адабий мероси мисолида ўзбек адабиёти  ва маданиятини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш  ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Буюк шоир ва мутафаккир таваллудининг 580 йиллигини  кенг нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 4865-сонли  қарори қабул қилинганлигининг ўзиёқ бунинг яққол далилидир. Навоий таваллудининг  580 йиллиги  Республикамизнинг барча ҳудудларида ,ўқув даргоҳларида турли тадбир ва тантаналар орқали кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти юридик техникумида “Алишер Навоий ижоди-миллий маънавий хазинамиз” мавзусидаги маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этишди.
Маданий тадбирда ўқувчилар томонидан А.Навоий бой маънавий хазинасига оид ҳикматли сўзлар, ғазаллар айтилди.  Бундан ташқари ўқувчилар Иззат Султон ва Уйғуннинг Навоий дараммасидан саҳна кўринишини намойиш этишди. Маданий тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар техникум маъмурияти томонидан тақдирландилар.