ОИТС-УМР ЗАВОЛИ

  • 01 Dec
  • 2020

ОИТС-УМР ЗАВОЛИ

ОИТС-УМР ЗАВОЛИ

Орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) — рет-ровирус гуруҳига мансуб вирус қўзғатадиган касаллик; икки даврга бўлинади: ОИТВ инфексияси ва бевосита ОИТС (СПИД) даври. ОИТВ инфексияси даври одам организмида вирус бор, лекин касаллик аломатлари ҳали намоён бўлмаган давр. Вирус 1983 йилда деярли бир вақтда Парижда проф. Люк Монтане ҳамда АКШда проф. Галло бошчилигидаги олимлар томонидан кашф этилган. Бу вирус одамнинг иммунитет тизимига танлаб таъсир кўрсатади, айниқса, СД4+ иммун хужайраларига қирғин келтиради.

Вирус одам организмига тушгач, 2—3 кундан сўнг , 25—30% ҳолларда бирламчи инфекция даврига хос аломатлар кузатилиши мумкин. Бу ўткир сероконверсия синдроми деб аталади, бунда ҳарорат кўтарилади, тунда терлаш, бўғимлар ва бош оғриғи, лоҳаслик, қайт қилиш, ич кетиши, баданда, айниқса, унинг юқори қисмида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Бу аломатлар одам организмига тушган вирус таъсирига иммунитет тизими маълум даражада жавоб қайтариш реакцияси билан боғлик. Лекин бу даврда антителоларни аниқлаш натижа бермайди, чунки иммунитет тизимининг жавоби ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Касалликнинг бу даври 8—10 йилгача, баъзан ундан ҳам узоқ давом этиши мумкин.

Ҳозирги кунда амалиётда ОИТВ инфексияси ташхисини қўйиш қонда касаллик вирусига қарши пайдо бўлган антителоларни аниқлаш иммун фермент таҳлили (ИФТ) реакциясига асосланган. Даcлабки антителолар вирус организмга тушгач, 3 ҳафтадан сўнг шакллана бошласа ҳам, қўлланадиган диагноcикумлар уларни илғай олмайди. Шу боис, одамга ушбу инфексия илашгани тўғрисида вирус организмга тушганидан сунг 90 кунни, ўтказиб олинган текшириш натижасига қараб хулоса чикариш мумкин.

ОИТС юртимизда илк маротаба 1987 йили хориждан келиб ўқиётган талабалар орасида қайд этилган. Уша йили республика СПИД диагноcика маркази ташкил қилинган. ОИВ инфексияси билан касалланган биринчи Ўзбекиcтонлик эса 1989 йили аниқланган бўлса, сўнгги йилларда ушбу юқумли касаллик билан янги касалланганлар сони йилига 4 мингдан камроқни ташкил этмоқда. Республика ОИТСга қарши кураш марказининг маълум қилишича, 2014 йил 1 декабр ҳолатига кўра, Ўзбекиcонда 27,5 мингдан кўпрок ОИВ билан касалланган беморлар қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекиcонда ОИВ (одам иммуновируси) билан касалланган оналардан туғилган болаларнинг 99,8 фоизи соғлом дунёга келмокда.

 

 

Сурхондарё вилояти юридик

техникуми ўқитувчиси : Аллаёрова С.