Сурхондарё вилояти юридик техникумида Ўзбекистон Респуубликаси адлия вазири Р.Давлетов ва техникум ўқувчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.

  • 31 May
  • 2021

Сурхондарё вилояти юридик техникумида Ўзбекистон Респуубликаси адлия вазири Р.Давлетов ва техникум ўқувчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Бугун 2021 йил 31 май куни Сурхондарё вилояти юридик техникумида Ўзбекистон Респуубликаси адлия вазири Р.Давлетов ва техникум ўқувчиларининг учрашуви бўлиб ўтди. Адлия вазири Русланбек Давлетов техникум ёшларига соҳани ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, бу борада билимли, салоҳиятли ёшлар зарурлигини таъкидлаб ўтди. Техникум ёшлари ҳам ўзларини қизиқтирган, билимли ўқувчиларни рағбатлантириш, битирувчиларни иш билан таъминланиш каби саволларига етарлича жавоблар олишди. Шундан сўнг, Русланбек Давлетов ёшларнинг билим олиши учун техникумда яратилган шароитлар билан танишди ва билим юрти имкониятларини янада ошириш юзасидан ўз таклиф ва фикрларини билдирди.