“Конституция – бахтимиз қомуси”
Конституция бу бутун халқ ёки жамият барча ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини ва иродасини ўзида ифодаловчи давлатнинг Асосий қонунидир. У муайян мамлакатдаги давлат ва жамият қурилишини ўзида мустаҳкамловчи олий юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992-йил 8-декабрда қабул қилинган.
Президент Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда “Конституция ҳамда қонун талабларига оғишмай амал қилиш маънавий савиямиз, маданиятимизнинг асосий мезонига айланиши шарт”. Конституциянинг моҳиятига эътибор берсак, мағзини чақсак, бугун олдимизда турган кўпгина саволларга, муҳим муаммоларни ечишда жавоб топамиз.
Конституция ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий сиёсий хусусиятлари, тараққиётининг бош мезонлари, мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган бўлади. Конституциянинг қимматли аҳамияти шундаки, уни пухта ўзлаштирган шахс, фикримизча ўзини янада кучлироқ, янада мукаммалроқ ва албатта, янада кафолатланган сезади.Унинг мазмуни ва моҳияти остида назарда тутилган тинч ва фаровон ҳаётга бўлган ишончлари янада мустаҳкамланади.
Surxondaryo viloyati yuridik texnikumi o'qishga taklif etadi