9 декабрь- “Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш” куни муносабати билан Сурхондарё вилояти адлия бошқармасида “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастур лойиҳаси бўйича “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти адлия бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Абдурасулов, Ўзбекистон Республикаси Нотариат палатаси Сурхондарё вилояти бошқарма бошлиғи А.Юлбарсов, Х.Сулаймонова номидаги Р.С.Е.Мнинг Сурхондарё вилояти бўлими мудири А.Тўраев, Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари, ТерДУ Ҳуқуқшунослик факультети 1-босқич талабалари, ҳамда Сурхондарё вилояти юридик техникуми ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ходимлари томонидан талаба ва ўқувчиларга Сурхондарё вилояти адлия бошқарма бўлимлари фаолияти, Ўзбекистон Республикаси нотариат палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси фаолияти, ҳамда Х.Сулаймонова номидаги Р.С.Е.Мнинг Сурхондарё вилояти бўлими фаолияти ҳақида тушунча ва маълумотлар берилди. Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Surxondaryo viloyati yuridik texnikumi o'qishga taklif etadi